Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий баёнот

×

 2022-05-12 22:22:46    155

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги бир гуруҳ фуқароларнинг меҳнат қилиб, обод ҳолга келтирган ва меҳнат фаолиятини олиб бораётган боғларини тортиб олинишидан норози бўлиб йўллаган видеомурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Аввало шуни қайд этиб ўтиш лозимки, видеомурожаатда акс этилганидек ушбу фуқаролар туман ҳокимлиги ёки бошқа бирор бир давлат муассасаларидан эмас, балки айни ҳудуддаги боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалиги томонидан ўзларига нисбатан бўлаётган муносабатдан норозикларини баён этишган.

Тумандаги мавжуд “Мухаммадшокир Мухаммадюсуф Келажаги” фермер хўжалигига туман ҳокимининг 2013 йил 29 апрелдаги 446-сонли қарори билан Гулистон мавзесидан қўшимча равишда узумчилик йўналишида жами 20 гектар ер майдони ажратиб берилган.

Кейинчалик, “Мухаммадшокир Мухаммадюсуф келажаги” фермер хўжалиги раҳбарининг ўз аризасига асосан туман ҳокимининг 2017 йил 7 октябрдаги қарори билан, хўжаликка тегишли бўлган 471-472-484қ-контурлардаги 6.0 га ер майдони туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган.

Худди шунингдек, хўжалик раҳбарининг аризасига кўра туман ҳокимининг 2020 йил 23 майдаги 742-сонли қарори қабул қилиниб, хўжалик ер майдонлари 484қ, 476, 477, 478, 474-контурлардаги 21.0 га ер майдони деб ўзгартириш киритилиб, ер майдонларига бўлган ҳуқуқий хужжатларни қайта расмийлаштириш вазифалари юклатилган.

Лекин, фермер хўжалиги томонидан ўзида мавжуд бўлган 27.0 га боғ ер майдонидан бир қисмини яъни 6.0 гектар қисмини захирага қайтаргандан сўнг 21.0 гектар ер майдонига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйҳатидан ўтказиб, ижара шартномасини қайта расмийлаштириш ишлари бажарилмаган.

Кейинчалик, 2021 йилда “Мухаммадшокир Мухаммадюсуф Келажаги” фермер хўжалиги ФИБ Ўзбекистон туманлараро судига мурожаат қилиб, фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонларини бир қисми фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигини қайд этади ва ушбу фуқароларни ер майдонларидан мажбурий кўчиришни сўрайди.

Айни ушбу ер майдонларидан фойдаланаётган Ўзбекистон тумани Олмазор МФЙ Сой бўйи кўчаси яшовчи фуқаролар Й.Эркабоев ва бошқалар эса туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилиб, тумандаги “Мухаммадшокир Мухаммадюсуф келажаги” фермер хўжалиги томонидан экин ер майдонлари белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланаётганлигини маълум қилган.

Фуқароларнинг мазкур мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.02.2021 йилдаги ПҚ-5006-сонли қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни ташкил этиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ваколатига эга бўлган орган, яъни туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан ўрганиб чиқилган. 

Бўлим мутасаддилари томонидан ўтказилган текшириш давомида “Мухаммадшокир Мухаммадюсуф Келажаги” номли фермер хўжалигига боғдорчилик ва узумчилик йўналишида туман хокимининг 2020 йил 23 майдаги 742-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги харитасининг 484қ, 476, 477, 478, 474-контурларда узумчилик йўналишида жами 21 гектар ер майдони ажратиб берилганлиги, ўрганиш давомида ушбу 21 гектар ер майдонига фермер хўжалиги рахбари томонидан ҳукукий хужжатларда кўрсатиб ўтилган узумзор барпо этиш кўрсатилган бўлсада, ажратиб берилган ер майдонларида бир қисмига бошқа мақсадларда мевали боғ кўчатлари экиб, яна бошқа қисмидан эса мақсадсиз фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекси 36-моддаси 1-қисми 10-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши, ҳолат шу кодекснинг 38-моддаси тартибида ҳал қилиниши аниқ қайд этилган.

Таъкидлаш лозимки, Ер Кодексининг 38-моддасида кўра “ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритиши белгиланганлигини инобатга олиб, туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан 04.08.2021 йил куни Ўзбекистон туман ҳокими номига “Муҳаммадшокир Муҳаммадюсуф келажаги” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдонларини олиб қўйиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Қонунчиликка кўра, ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритиши лозимлиги белгиланганлигини инобатга олиб, “Муҳаммадшокир Муҳаммадюсуф келажаги” фермер хўжалигига ажратиб берилган ер майдонларини олиб қўйиш лозим дея ҳисобланиб, бу тўғрисида иқтисодий судга даъво аризаси киритилган. Яъни фермер хўжалиги томонидан юқорида қайд этилган фуқароларни ер майдонларидан мажбурий кўчиришни сўраб судга қилган даъво аризасини ер участкасига нисбатан эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмаган шахс томонидан киритилган деб ҳисоблаб, туман ҳокимлиги фермер хўжалигининг аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида судга тегишли тартибда ёзма мурожаат йўллаган. 

Юқоридаги барча ҳолатлардан келиб чиқиб, фуқаролар ва фермер хўжалиги ўртасидаги ушбу ўзаро низоли вазиятда туман ҳокимлиги видеомурожаатда акс этган фуқароларнинг мурожаатларини аввалдан ҳам тегишли тартибда ижобий ҳал этиш чораларини кўриб келаётганлиги маълум қилинади.