Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Ўзбекистон туман ДСИ бошлиғи ҲИСОБОТИ
2022-05-11 10:43:27 265
Хабарингиз бор, жорий йил 16 март куни Президентимиз Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ соҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида солиқ органлари тадбиркорлар билан учрашиб уларни муаммоларини тинглаши, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириши, уларга кўмакчи бўлишлари юзасидан қатор топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси, шунингдек, “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти Ўзбекистон туман ДСИ ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Хусусан, 2022 йил январь-апрел ойлари давомида Ўзбекистон туман ДСИ томонидан 273 та тадбиркорлик субъектларини қийнаётган муаммолари ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлиган 87 та субъектлардаги камчиликларни бартараф этилди. 51 та тадбиркорлик субектларига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби хақида амалий тушунчалар берилди. 201 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтирилди. 4 та тадбиркорлик субектларига ортиқча 32.500.000 (ўттиз икки миллион беш юз минг сўм) ҚҚС тўловларини қайтариш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президенимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.
Улуғбек Фозилов
Ўзбекистон туман ДСИ бошлиғи