Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Оқтепа” маҳалласида бир қатор ободлик ишлари бажарилмоқда
2022-05-10 21:29:01 144
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бир муддат аввал Яйпан шаҳрининг "Оқтепа" маҳалласида “маҳаллабай” ўрганишлар ўтказиб, аҳоли вакиллари билан учрашган эди.
Ўрганишлар давомидаги фуқаролар мурожаатлари асосида бугун маҳаллада бир қатор ободонлаштириш ишлари бошланган.
Хусусан ҳокимлик кўмаги билан куни-кеча маҳалланинг “Бодомзор” кўчасига ўрнатиш учун 10 та янги таянч устунлари ажратилди.
Шунингдек, аҳоли вакиллари, айниқса ҳудуддаги 24-умумтаълим мактабига қатновчи ўқувчиларига қулайлик яратиш мақсадида “Боғи Эрам” кўчаси янада тартибга келтирилиб, пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.
Албатта, ушбу барча ободлик юмушлари, хайрли ишларда маҳалла аҳли ҳам ўз ташаббускорлиги, муносиб ҳиссалари билан бош-қош бўлишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги