Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Халқ банки” 147 ёшда!

×

 2022-05-10 18:40:08    65

PDF yuklash
Chop etish


Юртимизнинг энг қадимий банкларидан бири ҳисобланган “Халқ банки” бугун ўзининг 147 йиллигини кенг нишонламоқда.

Қайд этилишича, банк 1875 йилда Тошкент шаҳрида бирламчи жамғарма кассалар сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 

Бугун банк ўзининг 196 та филиаллари, 106  та банк хизматлари марказлари ва 2260 га яқин кассалар тармоғига эга бўлган энг кенг тармоқли молия муассасаси ҳисобланади.

Хусусан,  АТ “Халқ банки” Ўзбекистон тумани филиали айни кунларда жами 710 дан зиёд юридик, 500 дан зиёд якка тартибдаги тадбиркорлардан (ҳунармандлар ва б.қ) иборат мижозларига эга бўлиб, тумандаги 33 мингдан зиёд пенсионерларга пенсия пулларини тарқатади.

Банк томонидан 15 турдан ортиқ  банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1-чораги давомида АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали томонидан биргина “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида туманимиздаги 275 нафар фуқарога жами 5 млрд. 21 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилган. Шундан 1 млрд. 878 миллион сўм 123 нафар аёлларга, 1 млрд 525 миллион сўм эса 79  нафар ёшларга ажратилган имтиёзли кредитлар ҳиссасига тўғри келади. 

Сана муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиалининг барча ишчи-ходимларини самимий қутлаб, оилаларига тинчлик-хотиржамлик, юрт равнақи, ҳалқимиз фаровонлиги йўлидаги ишларида зафарлар тилайди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги