Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Афғон уруши жангчи-фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

×

 2022-05-07 19:51:15    79

PDF yuklash
Chop etish


9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун Ўзбекистон туманидаги бир гуруҳ байналминал жангчи-фахрийларни қадрлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан Яйпан шаҳридаги “Анор” мажмуасида ташкилланган тадбирда “Ветеран” бирлашмаси туман бўлими аъзолари – Афғонистонда йигитлик бурчини ўтаган ветеран ҳарбийлар ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари она заминизда ҳеч қачон уруш бўлмаслиги, жонажон юртимиз, қўшни давлатлар, бутун ер юзида ҳамиша тинчлик ва фаровонлик ҳукм суришини тиладилар. Мутасаддилар бугунги тадбир иштирокчилари-қўшни элда тинчлик учун курашган ўғлонлар ҳамиша ардоқда эканлигини ҳам таъкидладилар. 

Афғонистон тупроғида тинчлик учун курашда ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилди.

Байналминал жангчи фахрийларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ҳамда тегишли медал ва орденлар топширилди. 

Қўшни Афғонистон ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида бундан 43 йил аввал, 1979 йил 25 декабрда бошланган ҳарбий ҳаракат, 1989 йил 15 февраль куни Ҳайратон кўприги орқали қўшинларимизнинг олиб чиқиб кетилиши билан якун топганди.

Яқин ўн йил давом этган ҳарбий ҳаракатлар чоғида Ўзбекистондан 65 минг нафарга яқин аскар иштирок этиб, улардан 1520 нафари ҳалок бўлган, 2,5 мингга яқини оғир тан жароҳатларини олганлар.

Таъкидланишича, Афғон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун Ўзбекистон туманидан мингдан зиёд аскарлар иштирок этишган. Айни кунларда улардан 660 нафари ўз оилалари бағрида, тинч ва фаровон юртимизда умргузаронлик қилишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги