Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳоли муаммоларига ечим топилмоқда
2022-05-06 17:07:26 133
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун 2-сектор раҳбари, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов билан бирга “Фаровон келажак” маҳалласида бўлди.
Туман марказидан 25 чақирим олис масофада жойлашган мазкур маҳалланинг асосий ўсиш нуқтаси дея тадбиркорлик, деҳқончилик ва чорвачилик йўналишлари белгиланган.
930 дан зиёд хонадонда 4170 дан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи маҳаллада 40 га яқин иссиқхоналар мавжуд.
Маҳалладаги ижтимоий вазият, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш чораларини ўрганган туман раҳбари томорқа ер эгалари билан ҳам суҳбатлашди.
Бемор ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, аҳоли вакилларининг мурожаатлари, мавжуд масалалар ечими юзасидан аниқ ва манзилли чоралар белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги