Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Ёшлар бандлигини таъминлаш борасида 2022 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот

 2022-05-05 11:37:12    130

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этиш мақсадида секторларда олиб борилган ишлар натижасида март ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрел кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида “ги 250-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июл кунги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 450-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда “Темир дафтар” га киритилган оилалар фарзандларидан иборат жами 41 нафар мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг тўлов контракт суммасининг 30% фоизигача, БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда жами 94 млн 992 минг 741 сўмлик тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди.

Жумладан,

1-сектор ҳудудидаги 6 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 30 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 14 млн 182 минг 501 сўмлик тўлов-контракт суммаси;

2-сектор ҳудудидаги 13 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 30 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 29 млн 666 минг 325 сўмлик тўлов-контракт суммаси;

3-сектор ҳудудидаги 15 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 30 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 35 млн 241 минг 686 сўмлик тўлов-контракт суммаси;

4-сектор ҳудудидаги 7 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 30 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 15 млн 902 минг 229 сўмлик тўлов-контракт суммаси ўтказиб берилди.

“Ёшлар дафтари” га киритилган ва рўйхатдан чиқарилган ёшлар тўғрисида

Бугунги кунга кадар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига 277 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 205 нафар ёшлар дафтардан чиқарилган. 72 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида мавжуд.

Жумладан,

1-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 81 нафар ёшлар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига киритилди шундан 37 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 44 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида сақланиб қолмоқда.

2-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 67 нафар ёшлар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига киритилди шундан 58 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 9 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида сақланиб қолмоқда.

3-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 92 нафар ёшлар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига киритилди шундан 82 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 10 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида сақланиб қолмоқда.

4-сектор ҳудудида “Ёшлар дафтари”га 37 нафар ёшлар (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасига киритилди шундан 28 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган ва дафтардан чиқарилган бўлиб 9 нафар ёшлар бугунги кунда (daftar.mehnat.uz) ягона электрон платформасида сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-ноябрдаги ПҚ 20-сон қарори ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон туманида “Ёшлар дафтари”да туриб ер олиб бандлиги таъминланган ёшлар тўғрисида

2-сектор ҳудудида 24 нафар ёшларга

3-сектор ҳудудида 6 нафар ёшларга

4-сектор ҳудудида 5 нафар ёшларга

Туман бўйича жами “Ёшлар дафтари”га киритилган 35 нафар ёшларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлаган ўлчамда очиқ электрон танлов орқали ижара хуқуқи асосида ер майдонлари берилди.

“Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида

Ёшлар жамғармасига 2022 йил бошига 581,0 млн сўм қолдиқ мавжуд бўлиб, 18 апрел ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПФ-6118-сонли Фармони асосида Мажбурий ижро бюроси ундирув маблағларидан жами 162 млн. 493 минг сўм маблағлар келиб тушган, Шундан 356 млн 184 минг 741сўм маблағлар ишлатилган. Ҳозирда жамғармада 387 млн.818 минг 78 сўм маблағ мавжуд.

Бугунги кунга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан Васийлик Кенгашининг қарорларига асосан жами 356 млн 184 минг 741 сўм маблағ сарфланган.

Жумладан,

1.Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон тумани Васийлик Кенгашининг 2022 йил 10 март кунги 02-13/221 сонли баёни билан “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги 250-сонли қарори билан тасдиқланган вақтинчалик тартибга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июл кунги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 450-сонли қарорига мувофиқ Бешта мухим ташаббус ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни спорт тадбирларига кенг жалб этиш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг мини-фудбол тури бўйича “ДХХ бошлиғи кубоги”, спорт мусобақасини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш мақсадида 14 млн.590 минг сўм маблағлар ажратилган.

2.Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон тумани Васийлик Кенгашининг 2022 йил 14 март кунги 02-13/237 сонли баёни билан “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрел кунги 250-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июл кунги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 450-сонли қарорига мувофиқ ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни тумандаги Кўл элаш маҳалласида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида, Қулибек ва Қушқўноқ маҳаллалардаги ёшлар ўртасида “Биз – Янги Ўзбекистон ёшларимиз” шиори остида спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармасининг 12-март кунги 02-22/98 сонли кўрсатма хатига асосан “Енг наъмунали сардорлар Кенгаши”, “Камалак билимдонлари”, “Камалак” болалар таҳкилоти аъзолари иштирокида спортнинг мини футбол тури бўйича “Болалар лигаси” спорт  тадбирлар ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича ҳаражатлар сметасига асосан 74 млн 10 минг сўм маблағлар ажратилган.

3.Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон тумани Васийлик Кенгашининг 2022 йил 12 апрел кунги 02-13/284 сонли баёни билан “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан Вазирлар Маҳкамасининг 450-сонли қарорига мувофиқ “Темир дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг олий ўқув юрти тўлов-контракт суммасининг 30 фоизигача, БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдордаги маблағ 41 нафар ёшларга тўлаб берилди. Жами ажратилган маблағ миқдори 94 млн 992 минг 741 сўмни ташкил этади.

Шунингдек апрел ойи якунига қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ўзбекистон тумани Васийлик Кенгашининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрел кунги 250-сонли қарори 4-боб 53-бандига мувофиқ ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланганлигини шунингдек, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, иштимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўрибосарлари Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлим бошлиқлари билан биргаликда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот техналогияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллаштириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ташаббусларини, уларнинг эҳтиёжлари ва нмолиялаштириш ҳақида таклиф киритиши белгилаб ўтилганлигини инобатга олиб маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2022-йил 17-мартдаги йиғилиш баёнига асосан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиладиган спортнинг мини-фудбол, фудбол, волейбол, йенгил атлетика, стритбол, шахмат ва шашка, бадминтон, стол теннис, ва стреет wоркоут турлари бўйича, “Киберспорт” мусобақаси, “Мушоира” танлови, “Ёш китобхон оила” танлови, “Қувноқлар ва зукколар” танлови, “Зукко китобхон” танлови, “Заковат” интелектуал ўйинларини, ёшлар ўртасида Мудофаа вазирининг кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасини ўтказиш бўйича ғолибларни тақдирлаш “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган.