Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
2022-05-05 10:59:33 135
САВОЛ:
Бизни оилавий шароитимиз яхши эмас даромад келадиган жойимиз хам йўқ. Қаердан ёрдам сўрашни билмаябмиз. Шунга махалладан моддий ёрдам нафақасини олишимиз мумкинми. Ўзи моддий ёрдам кимларга берилади ?
ЖАВОБ:
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.
Моддий ёрдам олишнинг асосий шарти нима ?
Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади киши бошига 498 минг сўмдан ошмайдиган оилаларга берилади.
Муддат тугаганидан кейин қайтиб берилмайдими ?
Муддат тугаганидан кейин яна олмоқчи бўлсангиз қайта хужжат тайёрлашингиз керак.
Буни аниқ суммаси неча сўм?
Хозирги кундаги моддий ёрдамнинг аниқ миқдори бир ойга 380 000 сўм
Ўзбекистон тумани Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси