Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Саховат ва меҳр-оқибат айёмида эзгу амаллар ва йўқловлар янада кўпайди

×

 2022-04-30 17:01:30    134

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида эзгу амаллар ойи бўлган Рамазонда савобли ишлар кўлами янада кўпайди.

Бу ой барча мусулмонлар учун маънавий покланиш ва асрлар давомида шаклланган қадриятларимизга интилиш ойидир. Айниқса, Ийди Рамазон ҳайити арафасида инсонлар бир бирига меҳр-оқибат кўрсатишга, савобли ишларни қилишга ошиқадилар.

Айни муборак кунларда жойларда ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган, беморлар холидан ҳар қачонгидан кўп хабар олинмоқда, уларга моддий ва маънавий кўмаклар кўрсатилмоқда. Туман бўйлаб хайрли тадбирлар янада кенгайиб, кўплаб оилаларга шодумонлик улашмоқда. 

Бугунги эзгу тадбирлар давомида ҳам 500 дан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, 100 ёшдан ошган ва “дафтар”ларга киритилган хонадонларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу хайрли амални бажаришда тумандаги маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳамда ҳокимлик масъуллари ҳам ана шундай оилалар, юз билан юзлашган кайвонилар ҳамда оилавий болалар уйларида бўлиб, уларнинг холидан хабар олди. Хонадон вакиллари билан дилдан суҳбатларда, уларни фазилатли ой ва ҳайит айёми билан қутлади..

Саховат ва меҳр-оқибат айёми-муборак Рамазон ҳайити арафасида бу каби эзгу амал ва хайрли йўқловлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги