Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилинди

×

 2022-04-27 18:31:03    130

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 27 апрель куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.

Сессия ишида Ўзбекистон тумани ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2022 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи;

Туманда “Темир дафтар”га киритилган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларнинг бандлигини таъминлаш, томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича 2022 йил биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар;

Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида 2022 йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан 2022 йил биринчи чораги давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори ижросини таъминланиши юзасидан 2022 йил март ойида олиб борилган ишлар натижадорлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ҳисоботи;

Туман Ирригация бўлимининг 2023 йилда туманда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши лозим бўлган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва тизимли таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича ахбороти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги