Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Коррупция – жамият тараққиёти кушандаси

×

 2022-04-27 15:26:03    377

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманларда "Вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалар ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш - энг устувор вазифа" лойиҳасини ташкил этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Мазкур тарғибот тадбири бугун Ўзбекистон туманида ҳам ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, давлат ташкилот ва муассасаларининг раҳбар-ходимлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят Адлия ва Ички ишлар бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича мутасаддилари, туман ИИБ ва адлия каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашган тарғибот тадбирида коррупцияга қарши курашиш, унга чек қўйиш ҳамда келиб чиқишига имкон яратаётган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари ҳақида сўз борди. 

Маърузачилар давлатимиз раҳбарининг “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6257-сонли Фармони юзасидан вилоят ҳудудлари бўйлаб амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Тарғибот тадбири давомида вилоятда содир этилган коррупция билан боғлиқ жиноятлар ва уларга нисбатан қўлланилган муқаррар жазолар ҳақида амалий мисоллар келтирилди. 

Хавфли иллатга қарши Ўзбекистон туманида ҳам муросасиз курашиш, унга қарши иммунитетни шакллантириш, ушбу ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан барча даражадаги мутасаддилар ўз шахсий масъуллигини янада кучайтириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги