Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактаб тарғиботчиси вилоятдаги энг фаол тарғиботчи дея эътироф этилди

×

 2022-04-26 22:59:33    58

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона шаҳрида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган танловда туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 38 нафар тарғиботчи иштирок этди. Уларнинг 8 та йўналиш бўйича маҳорат ва салоҳиятлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон туманидаги 4-умумтаълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шаҳноза Мелиева китобхонлик йўналиши бўйича ғолиб чиқиб, танловнинг Республика босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги