Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 71 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОАВ вакиллари ва журналист навбатдаги пресс-тур ҳамда матбуот анжуманида ҳам Ўзбекистон тумани ҳаётига оид кўплаб маълумотларга эга бўлишди

×

 2022-04-26 18:07:59    135

PDF yuklash
Chop etish


Бугун вилоятимиздаги оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда Республика электрон нашрларининг вилоятдаги мухбирлари учун Ўзбекистон туманига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, “Фаровон келажак” маҳалласидаги “Соҳибкор тонг шуъласи” боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигида бўлишиб, унинг фаолияти билан танишдилар. 

Мавжуд 20 гектар майдоннинг 5 гектарида бўй чўзаётган чандлер навли ёнғоқ, яна 5 гектар ер майдонидаги француз навли бодомзор ҳамда 1 гектар жойга шу йил экилган янги испан навли гилос кўчатларининг парвариши ҳамда ҳосилдорлиги ҳақида ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар берилди. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан яқин муддатларда ушбу боғда киви плантацияси ҳам ташкил этилиши, бунинг учун Туркиядаги ҳамкорлар билан барча ташкилий масалалар ҳал этилгани ҳақида қўшимча маълум қилинди.  

“Қумбосди” маҳалласида жойлашган, замонавий ва кўркам қиёфадаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам журналистларда катта қизиқиш уйғотди. 

Бундан бир йил аввал ҳам маънан эскирган, ўрин етишмовчилиги бўлган ушбу муассаса ўтган йилги Инвестиция дастури асосида мукаммал таъмирланиб, қишлоқ аҳли ва уларнинг фарзандлари учун фойдаланишга топширилди. 

Айни кунларда ушбу таълим масканидаги 7 та гуруҳда 210 нафар болажонлар энг қулай ва замонавий шарт-шароитларда таълим-тарбия олмоқдалар. Уларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари йўлида 43 нафар педагог-ходимлар сидқидилдан хизмат қилмоқдалар. Пресс-тур иштирокчилари муассасада яратилган барча шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ёш авлод вакиллари ва уларнинг устозлари билан суҳбатлашишди. 

ОАВ вакиллари, шунингдек мазкур қишлоқда “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаолияти, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ободонлик ишлари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини ҳудудда тадбиқ этилишига гувоҳ бўлинди. Меҳмонлар 924 та оилада 3200 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳалладаги баъзи хонадонларда ҳам бўлиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими, ҳоким ёрдамчиси фаолияти самарадорлигини бевосита хонадонлардаги амалий натижалар мисолида кузатишди.

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтди.

Туман ҳокими “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг самарадорлиги, мавжуд муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг ҳал этиш чоралари тўғрисида матбуот анжумани иштирокчиларига маълумот берди.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар турли мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига туман раҳбаридан тегишли жавоблар олдилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги