Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эртага халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади
2022-04-26 14:50:50 351
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 27 апрел санасига белгиланган.
Сессия кун тартибидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир бўлган, “дафтар”ларга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фуқаролар мурожаатлар билан ишлаш каби 10 га яқин масалалар ўрин олган.
Сессия ишида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.
Сессия ўз ишини шу куни соат 11:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бошлайди.
Анъанага мувофиқ, туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.