Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2022-2023 ўқув йили қабулида тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

×

 2022-04-25 23:30:17    57

PDF yuklash
Chop etish


Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);▫️Математика – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл);▫️Ўзбекистон тарихи – 10 та савол (ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл – 11 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

1-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл – 93 балл);▫️2-фан – 30 та савол (ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл).

Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 156 балл.

Шунга кўра, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Давлат тест маркази