Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна 41 нафар талабага контракт тўловининг 50 фоизи тўлаб берилди
2022-04-23 18:12:53 148
Ўзбекистон туманида “дафтар”ларга киритилганларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелда қабул қилинган “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳукуматнинг ушбу қарорига асосан "Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари бўлган 41 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, жами 94 млн. 992 минг сўмлик тўлов-контракт пуллари тўлаб берилди.
Шу ойнинг бошида, юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 36 нафар тумандош талабаларимизнинг 50 фоиз шартнома тӯлови “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилган эди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги