Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туман ҳокими ахборот-кутубхона марказига 600 дан зиёд китоб совға қилди
2022-04-22 23:33:17 204
Ўзбекистон туманида “Китобсевар миллат” шиори остида “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари давом этмоқда.
Ҳафталик доирасида туман ҳудудларида, меҳнат жамоалари ва таълим масканларида маънавий-маърифий тадбирлар, китоб савдо ярмаркалари, китобхонлар ўртасида сўровномалар, совринли викториналар ва интеллектуал беллашувлар ўтказилмоқда.
“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоятимизда ўтказиладиган тадбирлар режасида шаҳар ва туман ҳокимларига ўз ҳудудларидаги кутубхоналарни доимий равишда қўллаб-қувватлаш, китоб фондини бойитиш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаб бориш вазифаси юклатилган.
Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ҳамроҳлигида туман ахборот-кутубхона марказида бўлиб, марказ китоб фондини янада бойитиш мақсадида 600 дан зиёд сара адабиётлар тўпламини тақдим қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги