Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан навбатдаги учрашув “Учбулак” маҳалласида бўлиб ўтди

×

 2022-04-22 23:29:47    74

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Учбулак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшлар билан учрашди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалладаги ёшлар етакчиси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, субсидия асосида тикув машинаси олиш, моддий ёрдам, кадастр, ишга жойлашиш каби масалаларга оид 10 га яқин мурожаатлар ўртага ташланди.

Ёшлар томонидан кўтарилган барча масала ва ташаббусларга туман ҳокими томонидан атрофлича жавоб берилиб, масалаларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Ҳал этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган масала-муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги