Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА

 2022-04-22 12:07:49    217

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан Ўзбекистон туманида жорий йилнинг август ойида фуқаролар ташаббуси дастури доирасида овоз бериш жараёни ўтказилди. Ушбу жараёнда туманда жами 7 та таклифлар ғолиб деб топилган бўлиб, Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг VI-37-42-11-161-К/21 сонли қарорига асаосан ушбу ғолиб таклифларни молиялаштириш учун жами 2.028,0 млн. сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган. Шундан, 1.979,4 млн. сўми “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” (кейинги матнларда “жамғарма”) маблағлари ҳисобидан қолган 48,6 млн. сўми маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаалари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган.

Туман Ҳокими Ш.Юлдашев томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатга кўра, ғолиб таклифларнинг 4 та 1.056,0 млн. сўмлигига Ўзбекистон тумани Халқ таълими бўлими, 2 та 772,0 млн. сўмлигига туман Ободонлаштириш бошқармаси, 1 та 200,0 млн. сўмлигига туман Мактабгача таълим бўлими буюртмачи ташкилот сифатида белгиланган.

Жумладан:

Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги ишлар мониторинги.

Ўзбекистон тумани Овчи МФЙ кўчаларини асфалтлаш таклифи 5578 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасига жами 500,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Ободонлаштириш бошқармаси ва пудратчи “97-ХМКК” МЧЖ ўртасида 18.11.2021 йилда 490,0 млн. сўмлик 5-сонли шартнома тузилган ҳамда 19.11.2021 йилда пудратчига 147,0 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида ва 02.12.2021 йилда 343,0 млн сўм яъни шартноманинг 70% миқдорида жами 490,0 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан МФЙ ички йўлларини асфалтлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Бузуқўрғон МФЙ Нурафшон кўчасини асфалтлаш таклифи 1632 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Ободонлаштириш бошқармасига жами 272,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Ободонлаштириш бошқармаси ва пудратчи “97-ХМКК” МЧЖ ўртасида 18.11.2021 йилда 267,0 млн. сўмлик 4-сонли шартнома тузилган ҳамда 19.11.2021 йилда пудратчига 80,1 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида ва 23.11.2021 йилда 186,9 млн сўм яъни шартноманинг 70% миқдорида жами 267,0 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан МФЙ ички йўлларини асфалтлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Туман Мактабгача таълим бўлими буюртмачилигидаги ишлар мониторинги.

Охта Тагоб МФЙда жойлашган 62-ДМТТ биносини мукаммал таъмирлаш таклифи 1214 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Мактабгача таълим бўлимига жами 151,4 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Мактабгача таълим бўлими ва пудратчи “Ali Muhammad group dizayn” МЧЖ ўртасида 06.10.2021 йилда 150,7 млн. сўмлик 62-ж-сонли шартнома тузилган ҳамда 08.10.2021 йилда пудратчига 150,7 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан 62-ДМТТ биносида мукаммал таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

Туман Халқ таълими бўлими буюртмачилигидаги ишлар мониторинги.

Ўзбекистон тумани 46-сонли умумтаълим мактаби замонавий хожатхона ва футбол майдончаси қуриш таклифи 5399 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Халқ таълими бўлимига жами 200,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Халқ таълими бўлими ва пудратчи “STAR GROUP KONIZAR” МЧЖ ўртасида 20.10.2021 йилда 197,0 млн. сўмлик 1-сонли шартнома тузилган ҳамда 29.10.2021 йилда пудратчига 59,1 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида, 05.11.2021 йилда 78.8 млн сўм яъни шартноманинг 40% миқдорида ва 15.12.2021 йилда 59.1 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида жами 197,0 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан юмшоқ қопламали футбол майдончаси қуриш ишлари тўлиқ якунланган.

Ўзбекистон тумани 18-сонли умумтаълим мактаби хожатхонасини қайта таъмири таклифи 3156 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Халқ таълими бўлимига жами 180,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Халқ таълими бўлими ва пудратчи “Build Town” МЧЖ ўртасида 20.10.2021 йилда 149,2 млн. сўмлик 1-сонли шартнома тузилган ҳамда 29.10.2021 йилда пудратчига 44,8 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида, 23.11.2021 йилда 62,6 млн сўм яъни шартноманинг 42% миқдорида ва 24.12.2021 йилда 41,8 млн сўм яъни шартноманинг 28% миқдорида жами 149,2 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан мактабда замонавий типдаги хожатхона қуриш ишлари тўлиқ якунланган.

Ўзбекистон тумани 10-сонли умумтаълим мактабига хожатхона қуриш таклифи 3214 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Халқ таълими бўлимига жами 176,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Халқ таълими бўлими ва пудратчи “УЛУҒБЕК ҚИЗИЛ ҚАҚИР” Х/К ўртасида 20.10.2021 йилда 175,7 млн. сўмлик 6-сонли шартнома тузилган ҳамда 27.10.2021 йилда пудратчига 52,7 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида ва 29.10.2021 йилда 122,8 млн сўм яъни шартноманинг 70% миқдорида жами 175,5 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан мактаб худудида замонавий типдаги хожатхона қуриш ишлари тўлиқ якунланган.

Худди шунингдек, Ўзбекистон тумани 47-сонли умумтаълим мактаби эшик ва ромларини таъмирлаш таклифи 2626 та овоз билан ғолиб деб топилган бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишга жамғарма маблағлари ҳисобидан туман Халқ таълими бўлимига жами 500,0 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Халқ таълими бўлими ва пудратчи “ELITE GRANT QURILISH” МЧЖ ўртасида 19.11.2021 йилда 499,7 млн. сўмлик 1-сонли шартнома тузилган ҳамда 30.11.2021 йилда пудратчига 149,9 млн сўм яъни шартноманинг 30% миқдорида, 14.12.2021 йилда пудратчига 249,8 млн сўм яъни шартноманинг 50% миқдорида ва 28.12.2021 йилда пудратчига 100,0 млн сўм яъни шартноманинг 20% миқдорида жами 499,7 млн сўм яъни шартноманинг 100% миқдорида маблағлар молиялаштирилиб берилган бўлиб, хозирда пудратчи томонидан мактаб биносини таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланган.

М.Рўзиматов
Ўзбекистон тумани Молия 
бўлими мудири вазифасини бажарувчиси