Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёш футболчилар “Болалар лигаси” спорт мусобақаси республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади

×

 2022-04-20 23:57:44    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши томонидан ташкилланган “Болалар лигаси” спорт мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

Апрел ойининг илк кунида мусобақанинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган “Шодлик” маҳалласида жойлашган 31-мактаб ўқувчи-ёшлари вилоят миқёсида ҳам тенгсиз эканликларини исботлашди.

Ёш “чарм тўп” усталари бугун кун давомида вилоят марказидаги яшил майдонларда ғолиблик учун муросасиз курашдилар. 

Якуний баҳслар натижасига кўра Данғара тумани ёшлар жамоаси 2-ўринни, Бешариқ тумани вакиллари 3-ўринни эгаллашди. 

Мусобақанинг мутлоқ ғолиби сифатида эса Ўзбекистон тумани ёшлар жамоаси 1-ўринга муносиб деб топилди. 

Ғолиб жамоамизга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгашининг махсус кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. 

Эндиликда, туманимиз ёшлари мусобақанинг май ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги