Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қулибек” маҳалласи ёшлари ўртасида 18 кун давом этган туркум тадбирларнинг фаол иштирокчилари тақдирланди

×

 2022-04-19 23:56:20    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом маънавий-маърифий муҳитни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини ҳаётларига татбиқ этилишида кўмаклашиш мақсадида маҳаллар, секторлар кесимида туркум тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Кенг қамровли ана шундай тадбирлар туманнинг “Қулибек” маҳалласида 5 та муҳим ташаббуси доирасида ташкилланди. 

Апрел ойининг 2-санасида старт олган тадбирлар “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остидаги ўтказилиб, унда маҳалланинг мингдан зиёд ёшлари қамраб олинди.

Спортнинг енгил атлетика, волейбол, шахмат ва шашка турлари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, “Қувноқ стартлар”, “Маҳалла маликалари” деб номланган ош мусобақаси каби тадбирларда ўғил-қизлар қизғин баҳслар олиб бордилар. 

Мусобақаларнинг бугунги якуний босқичида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бахтиёржон Нажмиддиновлар иштирок этиб тадбир иштирокчилари, барча ёшларни самимий қутладилар. 

Маҳалладаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган тадбирда сўз олган туман раҳбари ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда олдиларига қўйган мақсадларини амалга оширишда кўмаклашишда ана шундай тадбирлар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Ёшларда улкан таассуротлар қолдириб, уларга бир олам завқ бағишлаган ушбу тадбирларни ташкил этишда фаоллик кўрсатган барча масъуллар, хусусан маҳалладаги ёшлар етакчиси, устоз-мураббийлар ва фаолларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, миннатдорчилик билдирилди. 

Барча мусобақа ҳамда тадбирларнинг ғолиб ва совриндорлари, фаол иштирокчилари муносиб тақдирланиб, диплом, китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалари топширилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги