Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпандаги “Агромарказ” фаолияти кенгаймоқда
2022-04-16 22:21:16 142
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар марказида жойлашган агромарказ бугун ўз фаолиятини кенгайтириб, тумандаги фермер ва томорқа ер эгаларига муносиб хизмат кўрсатмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишди.
Дастлаб, 2015 йилда ташкил топган, "Gold Space Invest Group" МЧЖ га қарашли марказда айни кунларда 500 турдан ортиқ кимёвий, органик ва биологик воситалар харидорларга етказиб берилмоқда.
Шунингдек, шу ернинг ўзида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган кўплаб асбоб-анжомлар, хусусан томчилаб суғориш технологиялари қисмлари ҳам ўз эгалари таклиф этилмоқда.
Деҳқон ва томорқа ер эгаларига яқиндан кўмакчи бўлиб келаётган марказ “Агробанк” билан ташкил этилаётган қўшимча лойиҳа асосида ўз фаолиятини янада кенгайтириш арафасида.
Марказда фаолият кўрсатаётган 5 нафар ишчилар “Агробанк”нинг "Фермерлар мактаби"да таҳсил олиб, соҳа бўйича ўз малакаларини оширишган. Тез муддатларда янги лойиҳанинг тўлиқ ишга тушиши билан уларнинг сони 10 нафарга етиши кўзда тутилган.
“Яқин орада қишлоқ хўжалиги техникалари, унумли тракторлар хизматини ҳам йўлга қўймоқчимиз. Мақсадимиз фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларига яқиндан кўмакчи бўлиш. Юртдошларимизга сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг оғирини енгил қилиш”, дейди марказ раҳбари Амрулло Собиров.
Марказ фаолиятини эътироф этган туман раҳбари лойиҳа ташаббускорлари билан ушбу йўналишда туман аҳлига янада кўплаб қулайликлар яратиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги