Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари ҳамда туман мутасаддилари жонли эфирда фуқаролар мурожаатларига жавоб бердилар
2022-04-16 22:14:42 140
Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳамда "Рухсор" телеканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Очиқ-ойдин” кўрсатувида ҳар хафта давомида шаҳар ва туман ҳокимлари жонли эфирда чиқишлар қилмоқда.
Бугунги кўрсатув Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда туман мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтди.
Туман ҳокими ва мутасаддилар фуқаролар томонидан телефон ва телеграм мессенжери орқали йўлланган мурожаатларга тўғридан тўғри эфир чоғида жавоб бердилар.
Кўрсатув давомида телеканал ижодкорлари томонидан тумандаги айрим маҳаллалар ва масканларда ўтказилган ўрганишлар бўйича ҳам танқидий лавҳалар намойиш этилиб, мутасаддиларнинг муносабатлари билдирилди.
Мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушган йигирмадан зиёд мурожаатни тезкор ҳал этиш чоралари кўрилиши белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги