Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 112 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёшлар овози” танловининг Ўзбекистон туман босқичи ғолиблари аниқланди

×

 2022-04-14 23:00:16    78

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани маданият бўлимида “Ёшлар овози” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов анъанавий ижро, бахшичилик, опера ва эстрада йўналишларида амалга оширилди. 

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.

Қайд этилишича, ушбу танловнинг асосий мақсад ва вазифалари - ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғурур ва ифтихор, бағрикенглик, бунёдкорлик, меҳр-оқибат ғоялари руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анъанавий ижро, опера, эстрада йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдоларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб беришдан иборат этиб белгиланган.

Якунда, анъанавий ижро йўналишида Элдорбек Рахмонов, Махлиё Бурхонова, Абдусалом Райибжонов, опера йўналишида Улуғбек Иброхимов, Муштарийбону Абдухалиева, эстрада йўналишида эса Мунаввархон Каримова, Самандар Толипов ва Азизбек Азизов каби ёш истеъдод эгалари ўз ёш тоифалари бўйича ғолибликни қўлга киритишди. 

Ҳар бир йўналиш бўйича энг яхши ижро муаллифлари саралаб олиниб, кўрик-танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди. Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги