Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли даромадларини оширишга кўмаклашиш учун имтиёзли кредит асосида парранда тарқатилмоқда
2022-04-14 00:07:34 140
Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида “Маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилди. Бандлиги таъминланмаган фуқароларга банкларнинг имтиёзли кредитлари ажратилиб, чорвачилик ва паррандачилик каби йўналишларда шуғулланишларига имконият яратилмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон тумани маҳаллаларида яшаб, паррандачилик билан шуғулланишни истовчи кишиларга қулайлик яратиш мақсадида, уларга ушбу паррандаларни марказлашган ҳолда етказиб бериш йўлга қўйилди.
Мазкур йўналиш бўйича мурожаат қилган фуқаролар ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев айни шу соҳада режалаштирилган ишларнинг таҳлили ва келгусидаги вазифаларга тўхталиб ўтди.
Учрашувда айниқса, бу борада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг янада ташаббускор ва масъулиятли бўлишлиги таъкидланди. Маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ёндошиб, уларни шу каби йўналишларга ҳам жалб этиш, бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда яқиндан кўмакчи бўлиш ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан эканлигини яна бир бор қайд этилди.
Шу куннинг ўзида ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида турли маҳаллаларда истиқомат қилувчи, парранда боқиб, даромадини оширишни истаган 39 та хонадонга 4 мингга яқин зотли товуқлар етказиб берилди.
Қайд этилишича, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида банк имтиёзли кредитлари эвазига дастлабки босқичда туман бўйича 16 мингга яқин сертухум зотли паррандалар етказиб бериш кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги