Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 180 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Туюл” маҳалласидаги 36-мактабнинг девори “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида янгиланади

×

 2022-04-12 03:28:49    75

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг феврал-март ойлари давомида мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида Ўзбекистон туманидаги жами 9 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан яна 9 та, жами 18 та лойиҳа давлат бюджетидан молиялаштирилиши белгиланди.

Ана шу лойиҳалардан бири “Туюл” маҳалласида жойлашган 36-умумтаълим мактабига тегишли бўлиб, фуқароларнинг фаол иштирокида овоз бериш натижаларига кўра таълим маскани янги девор билан ўралади. Бунинг учун давлат бюджетидан 200 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур таълим муассасида бўлиб, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар билан яқиндан танишди. 

Мутасаддиларга белгиланган қурилиш ишларини сифатли ва тўлиқ амалга оширилишида мактаб ва жамоатчилик назоратини ҳам кучайтириш юзасидан зарурий тавсиялар берди.

Ўрганишлар давомида туман раҳбари ёш авлоднинг муносиб билим ва тарбия олишлари учун мавжуд шароитлар билан ҳам яқиндан танишди. Ўқувчи ва педагоглар билан мактаб ва таълим ишларига оид масалаларда самимий мулоқотлар қилинди. 

Ушбу мактабда айни кунларда 713 нафар ўқувчиларга икки навбатда 59 нафар педагог устозлар таҳсил беришади.

Гарчи муассасада таълим-тарбия самадорлигини ошириш, ўқувчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш, спорт ва маданият йўналишларида маълум ютуқларга эришиб, мавжуд моддий техник базасидан унумли фойдаланиш бўйича тизимли ишлар бажарилаётган бўлсада, мавжуд камчиликлар ҳам йўқ эмас.

Хусусан туман раҳбари мактаб ҳудудини ободонлаштириш, атроф-муҳит озодалигини таъминлаш юзасидан мутасаддилар томонидан йўл қўйилган баъзи камчиликларни кескин танқид қилди.

Ушбу ҳолатларни ўнглаш, ҳудудни ободонлаштириш юзасидан масъулларга зарурий топшириқлар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги