Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Фаровон келажак” маҳалласида 5 гектар ер майдонида киви плантациясини ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди

×

 2022-04-12 01:07:34    126

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Фаровон келажак” маҳалласида жойлашган “Соҳибкор тонг шуъласи” сабзавотчилик-боғдорчилик йўналишидаги фермер хўжалигида ноёб навли ёнғоқ, бодом ва гилос кўчатлари етиштирилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур фермер хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти, амалга оширилаётган зироатчилик-соҳибкорлик ишлари билан танишди.

Айни кунларда хўжаликка қарашли жами 20 гектар майдоннинг 5 гектарида ёнғоқнинг чандлер нави бўй чўзмоқда. Серҳосил ва жаҳон бозорида энг харидоргир навлардан бири ҳисобланган ушбу ёнғоқ кўчатларидан 1500 тупга яқини 2 йил аввал Туркиядан келтирилиб, ерга қадалган. 

Шунингдек, 5 гектар майдонда бодомнинг француз нави, яна 1 гектар майдонда эса гилоснинг янги испан нави махсус мутахассис ва агрономлар кўмагида парваришланмоқда. 

Қайд этилишича, мазкур ноёб мевали дарахт кўчатларини суғориш учун хўжаликда Исроил технологияси асосидаги томчилатиб суғориш усули йўлга қўйилган. 

Эндиликда, мазкур боғда киви плантациясини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Токдошлар туркумига мансуб бўлган ушбу цитрус мевасини етиштириш ҳадисини пухта эгаллаш учун лойиҳа ташаббускорлари Туркия давлатида бўлиб, тажриба алмашиб келишгани ҳам маълум қилинди.

Дастлабки босқичда 1 гектар, кейинчалик яна 4 гектар майдонда киви етиштириш ҳақидаги аниқ ҳисоб-китоб ва режалар муҳокама қилинди. 

Туман раҳбари ушбу истиқболли лойиҳани қўллаб-қувватлаб, унинг самарали натижаси нафақат юртдошларимиз дастурхони кўрки ва бутлиги, балки экспорт салоҳиятини юксалишига ҳам ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлади. 

Соҳа масъулларига лойиҳани амалга ошириш юзасидан амалдаги меъёрий тартиблар ва тармоқ жадваллари асосида ташаббускорларга барча ҳуқуқий-амалий жиҳатдан кўмак кўрсатиш ҳақида зарурий кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги