Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мўйи Муборак зиёратгоҳи обод бўлмоқда
2022-04-11 22:52:31 141
Ўзбекистон туманининг “Мўйи Муборак” маҳалласида жойлашган шу номдаги зиёратгоҳда айни кунларда кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ушбу тадбирлар доирасида лойиҳага кўра зиёратгоҳ майдонини кенгайтириш, унинг ҳудудини ободонлаштириш, зиёратгоҳ ташқи ҳовлиси сатҳига йўлка тош (брусчатка) ётқизиш, ландшафтли дизайнга эга бўлган гулзорлар ташкил этиш, зиёратчилар учун қўшимча ўриндиқлар ўрнатиш ва яна бир қатор қулайликлар яратиш кўзда тутилган.
Мазкур ободонлаштириш-таъмирлаш ишларига вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан дастлабки босқичда 400 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланиши белгиланган.
Таъмирлаш ишларида уста-қурувчилар билан бирга маҳалла аҳли, ҳашарчилар ҳам ғайрат қилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу табаррук қадамжода бўлиб, амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишди.
Пудратчи қурувчи ташкилот вакиллари ҳамда бошқа масъулларга таъмирлаш-ободонлаштириш ишларини сифатли ва белгиланган муддатларда бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги