Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Фарғонада Китоб фестивали бўлиб ўтади

 2022-04-09 23:38:15    131

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида I Фарғона китоб фестивали ҳам ташкил этилади.

Вилоят ҳокимлиги йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра, Фестиваль давомида республика ва вилоят нашриётлари, китоб дўконлари иштирокида китоб ярмаркалари ташкил этиш, муаллифлик китоблари тақдимоти ва дастхат қўйиш маросимини ўтказиш учун республика, айниқса, водий вилоятларининг таниқли ижодкорларини жалб этиш, шунингдек, китоб ва босма нашрлар чоп этиш соҳасидаги янгиликлар кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Фарғонада бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида вилоят миқёсида “Энг яхши китобхон ҳудуд”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танловлари ўтказилади, вилоятдаги барча олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Энг китобхон талаба”, “Энг китобхон гуруҳ”, “Энг китобхон факультет” интеллектуал танлов ва ўйинлари ташкил этилади.

Вилоятда Ахборот-кутубхона марказларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида тажриба сифатида вилоят ҳокими Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказининг, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳудудий ахборот-кутубхона марказларининг Фахрий раислари этиб белгиланди.

“Китобхонлик ҳафталиги” кунларида вилоятимизнинг таниқли санъаткор ва хонандалари иштирокида гала-концерт ташкил этилиб, концертдан тушадиган маблағлар вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси китоб фондини бойитишга йўналтирилади.