Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани бўйича “Ташаббусли бюджет”да кўп овоз олиб, бироқ ғолиб бўлмаган қўшимча 9 та лойиҳа молиялаштирилади-Президент қарори
2022-04-08 13:39:38 132
Президент қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида фуқароларимизни фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ғолиб деб топилган 2 215 та лойиҳаларга қўшимча, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда республика бюджетидан 85,4 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланди.
Хусусан, Ўзбекистон тумани бўйича Учбулак маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш, 21, 17, 36, 8, 26, 59 ва 48-умумтаълим мактаблари ҳамда 25-давлат мактабгача таълим ташкилоти каби ижтимоий объектларни таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар молиялаштирилиши белгиланди.