Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида чигит униб чиқди
2022-04-07 23:44:55 151
Ўзбекистон туманилик кўпни кўрган, тажрибали миришкорлар деҳқончиликнинг ўзига хос мактабини яратишган.
Туманнинг пахта етиштиришга ихтисослашган барча фермер хўжаликларида чигит экиш мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилаётган айни дамларда, ана шундай илғор хўжаликлардан бири - “Қахрамон Исақжонович” фермер хўжалиги дала майдонида чигитдан илк ниҳол униб чиқди.
Маълум қилинишича, 2 апрел кунидан эзгу ниятларда бошланган чигитнинг “Андижон-35” навини экиш ишлари бугун хўжаликнинг 43,8 гектар майдонида тўлиқ тугатилган.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур хўжаликда бўлиб, агротехник тадбирларнинг бориши билан танишди.
- Ўтган йили пахта бўйича йиллик шартнома режасини 105 фоиз бажардик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Қахрамонжон Муқимжонов. - Бу йилги ҳосилдан ҳам умидимиз катта. Боиси, юқори ҳосил олиш учун қиш чилласида ҳам далага ишлов бердик. Аниқ режа асосида олиб бораётган ишларимиз бугун ўзининг ижобий натижасини берди. Қувончимиз кузда ўз маҳсулини беришига ишонамиз.
Хўжалик аъзолари ғўзага ишлов бериш ишлари бошлангунига қадар 51 гектар ер майдонидаги буғдойнинг ўртапишар навини парваришлаш билан банд бўлмоқдалар.
Туман раҳбари шунингдек, ҳудуддаги “Ўрмонобод”, “Мустақил Алимардон”, “Рисолатхон буви”, “Шаҳри она” ва “Ривож” каби фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, чигит экиш ишларининг бориши ва ғалла ривожини кўздан кечирди.
Фермер, агроном ва қишлоқ хўжалиги масъуллари билан мулоқотда агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай ва сифатли бажариш, экиш ишларини тажрибадан ўтган синовлар асосида ташкил этиш масалалари хақида сўз юритилди.
Илғор механизаторларга эсдалик совғалари ва рамазон туҳфалари (озиқ-овқатлар маҳсулотлари) топширилди.
Маълумот ўрнида, туманда 2022 йил ҳосили учун 4 минг 650 гектар ерга чигит экиш режалаштирилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги