Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди
2022-04-07 22:31:45 128
Бугун Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда ярмарка иштирокчиларига тумандаги 45 та давлат ва хусусий ташкилотлари томонидан 190 дан зиёд бўш иш ўринлари таклиф этилди.
Меҳнат ярмаркасида Марғилон қурилиш коллежи ҳамда Қўқон механика заводи қошида ташкил этилган ўқув курсларига 2 нафар фуқаролар, Ўзбекистон тумани касбга ўқитиш марказидаги тикувчилик йўналишига эса 20 нафар ишсиз аёллар учун қайта касб эгаллашларига йўлланмалар берилди. 9 нафар фуқаролар эса доимий ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди.
20 га яқин фуқаролар меҳнат қонунчилиги, тадбиркорлик ва ўзини-ўзи банд қилиш каби ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича соҳа мутахассисларидан хуқуқий маслаҳатлар олишди.
Меҳнатга лаёқатли фуқаролар, пробация назоратига олинган шахслар, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, фуқаролар учун доимий даромад манбаларини яратиш ва уларни касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш мақсадида ташкилланган шу каби бўш иш ўринлари ярмаркалари келгусида ҳам туманда мунтазам давом этиши белгиланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги