Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Эртага, 8 апрел куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

×

 2022-04-07 18:28:10    136

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 8 апрел санасига белгиланган.

Сессияда 2022 йилнинг ўтган уч ойи давомида туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ томонидан олиб борилаётган ишлар ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли ҳамда шу хақидаги вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 мартдаги 136-11-0-Q/22-сонли қарорини тумандаги ижроси, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва овоз бериш якунига кўра ғолиб таклифларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш ҳамда тумандаги 13-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига номзодларга тавсия бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Сессия ишида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этиши белгиланган.

Сессия ўз ишини шу куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бошлайди.

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.