Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ердан фойдаланишнинг қонуний тартиби халқ эътиборида
2022-04-07 00:29:09 129
Ер бойлик, агар унга меҳр бериб, оқилона фойдалана олсак. Президентимиз томонидан аҳолини турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари, ушбу йўналишда қабул қилинаётган фармон ва қарорларни аҳолига етказиш, ҳуқуқий тушунча бериш ва тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида 2022 йил 2-3 апрель кунлари жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди судья ва ходимлари томонидан Ўзбекистон туманида яшовчи ерни ижарага олувчи, очиқ электрон танлов ғолиблари билан учрашувлар ташкил этилди.
Давлат томонидан аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланмалар ижарачиларга етказилиб, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қандай ҳолатларда бекор қилиниши, ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунга суд тартибига асосан бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик тўғрисида тушунтиришлар берилиб, буклет тақдим қилинди.
Учрашувлар натижасида танлов асосида ерга эга бўлган 519 нафар фуқароларнинг барчаси ердан оқилона фойдаланиш, ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик ва шу каби ҳуқуқий тушунчаларга эга бўлганликларини маълум қилиб, миннатдорчилик билдиришди.
М.Абдужалилов
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг девонхона мудири