Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги 4-сектор ҳудудида ҳам “Яшил йиллик”ни амалга ошириш, дарахт ва кўчат қаламчаларини экиш қизғин давом этмоқда
2022-04-07 00:05:41 144
Бугун Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида ҳам “Яшил йиллик” тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди.
“Обод” маҳалласида ташкилланган семинарда сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла аҳли ва нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда қишлоқ хўжалигида самарасиз фойдаланилаётган майдонларга, зовур ёқалари, зиёратгоҳ ва қабристонлар атрофидаги бўш ерларга терак қаламчаларини экиб, ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳақида сўз борди.
Етиштириладиган кўчатларни сотишдан тушган маблағлар маҳаллалар, кам таъминланган оилалар эҳтиёжлари учун ишлатилиши кўзда тутилганлиги қайд этилди.
Қишлоқ қабристони атрофидаги бўш турган майдонда шу кунгача 10 минг дона терак қаламчалари суқилган, яна 20 минг қаламчаларни экиш тадбирларига киришилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги