Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мингтут маҳалласининг ҳам намунавий лойиҳадаги кўркам биноси барпо этилади

×

 2022-04-06 23:20:12    60

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани "Мингтут" маҳалла фуқаролар йиғинининг маънан эскирган биноси ўрнида замонавий лойиҳадаги 2 қаватли бино қуриб битказилади. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман сектор раҳбарлари билан бирга маҳаллада бўлиб ушбу лойиҳанинг тақдимоти билан танишди.

Давлат хусусий шериклик асосида ҳудуддаги маҳаллий тадбиркор маблағи йўналтириладиган мазкур комплексда фуқаролар йиғинининг барча масъуллари ҳамда ҳудуд аҳолиси учун барча қулайликлар яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек янги бинодан Яйпан почта алоқа тармоғининг “Мингтут” алоқа бўлими ҳам ўрин олиши белгиланган. 

Туман раҳбари йиғин ходимлари, масъуллар ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатда янги бинони қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш, муҳими ушбу масканда барча учун энг замонавий шароитлар мавжуд бўлишлиги юзасидан ўз тавсия ва кўрматмаларини бериб ўтди. 

Эзгу ташаббус, иш бошидан аввал жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди ва жараёнга старт берилди.

Туман ҳокими шунингдек, маҳаллага ташрифи давомида ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, "Яшил йиллик" умуммиллий лойиҳасининг боришини кўздан кечирди. Маҳалла қабристонини зиёрат этиб, ушбу муқаддас масканни янада обод этиш юзасидан таклиф ва вазифаларни топширди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги