Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” старт олди

×

 2022-04-06 21:04:07    201

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида спортнинг футбол, мини-футбол ва шахмат турлари бўйича “Давлат хафсизлик хизмати раиси кубоги” мусобақасига старт берилди. 

Ушбу мусобақаларда тумандаги 75 та маҳаллалардан 4 та секторларга бўлинган холда 16-30 ёшли бўлган уюшмаган ёшлар вакилларидан иборат жамоалар иштирок этади.

Навбатдаги спорт тадбирлари ҳам давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланди.

Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳида бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими вакиллари қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади. 

Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни бугунги спорт билан байрами табриклади.

Тантанали очилиш тадбирида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастури тақдим этилди.

Мусобақалар 27 майга қадар давом этиши белгиланган.

Якунда ғолиблар ва фаол иштирокчиларга “ДХХ кубоги”, диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалари топширилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги