Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди ва улар маҳаллаларда кооперация асосида иш бошлашмоқда
2022-04-04 13:34:29 148
Ўзбекистон туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда секторлар штаби томонидан ҳудудларда бандлиги таъминланмаган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган фарзанд тарбиялаётган ва эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда, 1- ва 2-сектор ҳудудларида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган яна 28 нафар хотин-қизларга уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида замонавий тикув машиналари субсидия асосида бепул топширилди.
Шундан, 1-сектор ҳудудидаги тикув машинаси олган 14 нафар шўрқишлоқлик хотин-қизлар маҳалла марказидаги бўш турган бинода кооперация асосида иш бошлайдиган бўлишди.
Бир муддат аввал туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Шўрқишлоқдаги “маҳаллабай” ўрганишлари давомида айни шу масала кўриб чиқилган эди ва бугун унинг ечими ижобий ҳал этилди. Аёлларнинг бандлиги таъминланиб, тадбиркорнинг юмуши ҳам осон кечди, бўш бинога эса файз кирди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги