Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги таълим масканларида яшил майдонлар кенгаймоқда
2022-04-04 13:03:22 137
Ўзбекистон туманидаги 7-умумтаълим мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди.
Барча ҳудуд ва масканларда бўлгани каби, тумандаги умумтаълим мактабларида ҳам яшил майдонларни кенгайтириш, кўчат экиш, кўчат қаламчалари тайёрлаш ва уларни экиш, парваришлаш, суғориш, кўчат экишда эътибор бериладиган жиҳатлар хусусида ташкилланган семинарда туман сектор раҳбарлари, халқ таълими фаоллари, устоз-мураббийлар иштирок этди.
Семинарда яшил ҳудудларни кенгайтириш, экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлашдек эзгу мақсадни кўзлаган ушбу лойиҳани ҳаётга янада кенг тадбиқ этиш ҳақида сўз борди.
Мактаб ҳудудига эзгу ниятлар билан мевали, манзарали дарахт ва гул кўчатлари, кўчат қаламчалари қадалди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги