Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” бу йил ҳам навбаҳорлик ёшларга насиб этди

×

 2022-04-04 12:25:31    62

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида мини футбол бўйича ёшлар ўртасида “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” спорт мусобақаларининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Унда тумандаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 17-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлардан иборат жамоалар иштирок этди.

Туманда ёшлар билан манзилли ишлаш тадбирлари самарадорлигини янада ошириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ташкилланган мусобақада маҳаллалар ёшлари катта қизиқиш ва фаоллик билан қатнашдилар.

Мусобақанинг дастлабки босқичи маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида, ҳудудий босқичи эса секторлар кесимида ўтказилди.

“Қўрғонча” маҳалласидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилган финал учрашувларида "Бўстон", "Мевазор", "Яккатут" ва "Навбаҳор" маҳаллалари ёш чарм тўп усталари қизғин ва ёрқин таассуротларга бой баҳсларда иштирок этишди. 

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “Навбаҳор” маҳалласи ёшлари мутлақ ғолиб сифатида ДХХ бўлими бошлиғи кубогини қўлга киритди. Учинчи ўрин эса мевазорлик ёшларга насиб этди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Давлат хавфсизлиги хизмати туман бўлими раҳбарияти, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига махсус кубок, тегишли даражадаги диплом ва медаллар, эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Эслатиб ўтиш жоиз, навбаҳорлик ёшлар ўтган йили ўтказилган айни мусобақада ҳам ғолибликни қўлга киритиб улкан қувонч ва завқу-шавқ билан туман марказидан салкам 20 чақирим олисдаги ўз маҳаллаларига “ДХХ кубоги”ни олиб кетишган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги