Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Қўрғонча” маҳалласига янги таянч устунлари ва ичимлик суви қувури ҳам келтирди

×

 2022-04-02 14:03:48    67

PDF yuklash
Chop etish


Бир муддат аввал туман ҳокимининг “Қўрғонча” маҳалласи аҳолиси билан ўтказган сайёр қабулида аҳоли вакилларининг мурожаатларига асосан маҳаллага электр таянч устунларини ҳам етказиб келиш бошланди.

Маҳаллага бугун 20 та таянч устунлари келтирилган бўлса, яқин муддатларда яна 40 дан зиёд ана шундай устунлар олиб келиб ўрнатилиши белгиланган.

Шунингдек билдирилган мурожатларга асосан маҳалланинг маълум қисмига тоза ичимлик суви тармоғини тортиш мақсадида, 300 метр қувур ҳам етказиб берилди.

Туман ҳокимининг топшириғига асосан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, муҳими инсон қадрини улуғлашга қаратилган ушбу тадбирларни бевосита жойида ташкил этиш учун бугун ҳокимнинг ўринбосари Шерзодбек Исмоилов ушбу масканда бўлди. Мурожаатчилар билан учрашиб, уларнинг таклиф ва истаклари ижобат бўлгани, келгусида ҳам маҳалла ўрамида яна кўп ана шундай хайрли тадбирлар амалга оширилиши юзасидан суҳбатлашди.

Аввалроқ, маҳалладаги 707-сонли трансформатор юкламасини енгиллатиш мақсадида электр тармоғи учун янги кабеллар ҳам келтирилган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги