Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 203 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болалар Лигаси: “Шодлик” маҳалласи болаларига тенг келадигани топилмади

×

 2022-04-02 13:50:37    85

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 10-14 ёшдаги болалар ўртасида мини-футбол бўйича ўтказилган “Болалар лигаси” мусобақасининг туман босқичи якунига етди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириб, спорт билан шуғулланувчилар сонини ошириш мақсадида ташкилланган мусобақа бир ҳафта давом этиб, унда туман бўйича жами 7 минг 500 нафардан зиёд болалар иштирок этди.

Маҳаллалар жамоалари ўртасида ўтказилган дастлабки маҳалла ва сектор босқичи саралаш ўйинларида ҳаваскор болалар фаол қатнашиб, ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар ёш спортсеварларни қизғин қутлаб, ўқишларида аъло баҳолар ва баркамоллик тилади. Барча маҳаллаларда ўтказилган спорт мусобақалари давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус ғояларини аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилгани таъкидланди.

Мусобақанинг туман босқичида 4 та сектор ҳудудида ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман кубоги учун майдонга тушишди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида қоратепалик тенгдошлари устидан кичик ҳисобда (1:0) ғалаба қозонган “Шодлик” маҳалласи ёш футболчилари мутлақ ғолиб сифатида кубок соҳиби бўлди. Учинчи ва тўртинчи ўринларни эса “Туюл” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини баркамол авлодлари ўзаро тақсимлаб олишди.

Ғолибларга тегишли даражадаги диплом ва медаллар, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги