Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида агро кластер томонидан логистика маркази ҳамда 1000 тонна сиғимга эга бўлган замонавий музлаткич қурилмоқда

×

 2022-04-01 00:35:57    90

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Хотамтой қишлоғида “Олтин водий мевалари” МЧЖ мева-сабзавотчилик агро кластери томонидан ўзига хос логистика маркази ҳамда минг тонна сиғимга эга бўлган замонавий музлаткич қурилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

1,3 гектар майдондан ўрин олган ушбу лойиҳа доирасида яшик ишлаб чиқариш цехи, омборхона, меҳмонхона ва божхона хизматларини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилганлиги маълум қилинди.

Таъкидланишича, лойиҳанинг умумий қиймати 3 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, унинг биринчи босқичи жорий йилнинг июн ойига қадар ишга тушиши режалаштирилган. Натижада эса, 30 та доимий ҳамда 200 га яқин мавсумий янги ишчи ўринлари яратилиши белгиланган. 

Туман раҳбари лойиҳа ташаббускорлари ҳамда масъуллар билан суҳбатлашиб, туманнинг қишлоқ хўжалиги, айниқса мева-сабзавотчилик салоҳиятидан унумли фойдаланиш, маҳсулот етиштирувчи ва кластерга бирдек манфаатли бўлган ҳамкорликни мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини ошириш юзасидан ўз таклиф ва кўрсатмаларини берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги