Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мактабга замонавий робототехника тўпламлари топширилди
2022-04-01 00:29:53 142
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев Яйпан шаҳридаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига маҳаллий бюджет ҳисобидан замонавий робототехника жиҳоз ва тўпламларини совға сифатида топширди.
Гап шундаки, бир муддат аввал туман раҳбари ушбу таълим маскани фаолиятини навбатдаги ўрганиши, ўқувчи ёшларга информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида берилаётган дарс ва кўникмаларни кўздан кечириш жараёнида ёш авлодни айни шу борада янада қўллаб-қувватлаш масаласи кўтарилган эди.
Кўрилган саъйи ҳаракатлар натижасида пойтахтдан энг замонавий робототехника тўпламлари келтирилиб, ёш дастурчиларга топширилди. Ушбу жиҳозлар таълим масканида ўқувчи ёшларнинг робототехника ва дастурлаш кўникмаларини янада чуқур ўрганишлари учун хизмат қилиши таъкидланди.
2021 йил якуни билан билан республикадаги энг “Замонавий мактаб”лардан бири дея эътироф этилган ушбу таълим муассасида айни кунларда 396 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Уларга 32 нафар устоз педагоглар сабоқ беришади.
Мактаб-интернат ўқувчиларининг IT йўналишидаги кўрсаткичлари республика миқёсида етакчи ўринларда туради. Хусусан, мактабнинг деярли барча ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” онлайн платформаси орқали фаол таҳсил олишмоқда. 2021 йилда мактаб-интернатининг информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдашева ўз ўқувчилари билан “One Million Uzbek Coders” лойиҳаси TOP-100 талиги рўйхатидан ўрин олди.
Шунингдек, мактаб-интернат ўқувчилари “Coursera” онлайн платформаси орқали замонавий йўналишларни ҳам ўрганиб келишмоқда. 6 нафар ўқувчилар эса мамлакатимиздаги энг йирик IT ўқув марказларидан бири “PDP Academy”да гранд лойиҳалари асосида онлайн таълим олишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги