Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шоираи даврон – Нодирабегимнинг таваллудига 230 йил тўлди
2022-04-01 00:25:24 165
Моҳларойим-Нодира XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб, ижод этган машҳур шоира, давлат арбоби, маданият ва адабиёт ҳомийсидир.
1792 йили Андижон ҳокими Раҳмонқулбий оиласида таваллуд топган шоиранинг таваллудига 230 йил тўлди.
Мумтоз шеърият маликаси ўлмас ижоди, ҳаёти ҳамда ижтимоий фаолиятини ёш авлодга кенг етказиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўзбекистон туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳамда 37, 57, 60, 42-мактабларнинг ёш ижодкор ўқувчилари Қўқон шаҳрида жойлашган “Даҳмаи шоҳон” (Қўқон хонлари мақбараси) ва Буюк алломалар музейига ташриф буюрдилар.
Даҳма қурилиши 1822 йилда Қўқон хони Aмир Умархон томонидан бошланиб, 1825 йилда Aмир Умархоннинг умр йўлдоши Моҳларойим (шоира Нодирабегим) томонидан якунланган.
Маънавият тарғиботчилари ўқувчи ёшлар билан биргаликда даҳмани зиёрат қилиб, давлат арбоби, маданият ва адабиёт ҳомийсининг ҳаёт ва ижод йўлини ёдга олдилар.
Зиёратчилар Қўқон марказидаги Буюк алломалар музейида ҳам бўлиб, шоира ҳаёти ва ижодига оид кўплаб ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги