Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 207 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Хожа Писта бобо” зиёратгоҳи тобора ободлик касб этмоқда

×

 2022-03-31 15:46:28    92

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Нурсух қишлоғида жойлашган Хўжа Писта бобо зиёратгоҳи табаррук масканлардан бири ҳисобланади.

Мазкур зиёратгоҳ 60 гектар майдонга эга бўлиб, бир неча асрлик тарихга эга.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун муборак масканга навбатдаги зиёратни амалга оширдилар.

Сўнгги вақтларда туман раҳбарининг қўллаб-қувватлови, ҳудуд аҳли ва саҳоватпеша кишилар кўмагида зиёратгоҳда қатор ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, зиёратчилар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда.

Маҳалла нуронийлари, оқсоқоллар билан учрашувда, келгусидаги ободлик тадбирлари муҳокама қилиниб, хайрли режалар тузилди. Тумандаги ўзгаришлар юзасидан фикрлашилди.

Дуоларда Яратгандан юртга тинчлик-омонлик, туманда амалга оширилаётган ва бошланажак хайрли ишларга бардавомлик, хонадонлардан қут-барака ва фаровонлик аримаслиги сўралди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги