Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 133 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғаразли “иш бермади”

×

 2022-03-31 15:29:44    122

PDF yuklash
Chop etish


Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида фуқаро Ғ.Ф 200.000 сўм эвазига яшаш хонадонида ғаразли ва бошқа паст ниятларда И.М ҳамда Б.Б ларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Олиб борилган тадбир давомида Ғ.Ф жинсий алоқа қилиш учун қулай шароит яратиб берганлиги эвазига олган 1.000.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган. Судланувчи суд мажлисида қўйилган айбловларга иқрорлик билдириб, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилиб, аёллигини, оилавий шароитни инобатга олиб, енгиллик беришни сўрайди.

Суд судланувчи Ғ.Ф га жазо тайинлашда Олий суд Пленуми қарори талабларига амал қилган ҳолда уни ушбу жиноятни ғаразли ниятда содир этганлигини оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, содир этган жиноятини ижтимоий хавфлилик даражасини, шахсини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, айбига иқрорлигини, оилавий шароитини ҳамда иш бўйича жазони енгиллаштирувчи барча ҳолатларни эътиборга олиб, уни жиноий  фаолиятини давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахсларни шу каби жиноятларни содир этишини олдини олиш мақсадида унга қонун санкциясида кўрсатилган жарима жазоси тайинлашни, эҳтиёт чорасини ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилишни лозим топди.

Ғ.Ф. Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Қ.Абдуллаев

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судъяси