Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чақалоқ савдоси жинояти учун жавобгарлик ва фарзандликка олишнинг ҳуқуқий асослари

×

 2022-03-30 08:27:58    133

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда Республикамизада одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, 2017-2020 йиллар давомида республикамизда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жами 185 та жиноят аниқланган. Ушбу жиноятлар бўйича 286 шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 184 нафари боланинг бевосита онасидир. 102 нафари чақалоқ савдосида воситачилик қилган шахслар ҳисобланади.

Ўз чақалоғини сотган жами 185 нафар аёлнинг 57 нафари оғир ижтимоий аҳволда эканлиги, 32 нафари ҳомилани яшириш мақсадида, 96 нафари моддий манфаат топиш мақсадида содир этгани аниқланган. Жиноят қилган шахсларнинг 69 фоизини (128 нафар) 18-30 ёшгача бўлган аёллар ташкил этади.

Сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114 нафар чақалоқ ва бола жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалардир.

Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2019 йилдаги чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.

Амалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, уларнинг 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 18 нафарига синов муддати берилган. 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок этган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

Фарзандликка олишнинг қонуний тартиби фақат ва фақат суд томонидан ҳал этилади. Фуқаролик Процессуал Кодекси 298-моддаси 1-қисми муофиқ фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.

Фуқаролик Процессуал Кодекси 299-моддаси 1,2,4-қисми асосан фарзандликка олиш тўғрисидаги аризада фарзандликка олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг яшаш жойи, фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси,   исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар, фарзандликка олувчиларнинг фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар кўрсатилган ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар билан бирга ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланган бўлиши керак.

Бекзоджон ХАЗРАТҚУЛОВ 

Ўзбекистон туманлараро иқтисодий девонхона мудири