Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпан шаҳар марказида 134 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли уй-жойлар қад кўтармоқда

×

 2022-03-29 20:53:26    88

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида бўлган журналист ва блогерлардан иборат пресс тур иштирокчилари Яйпан шаҳар марказида бунёд этилаётган кўп қаватли янги турар-жой комплекси билан ҳам танишдилар.

1-4 хонали, 134 хонадонга мўлжалланган замонавий ушбу кўп қаватли уй-жойлар қурилиши тумандаги “Yaypan Elit House” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

Қурилиш-бунёдкорлик ишларида 50 дан зиёд ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланиб, улар янги хонадонларни ўз эгаларига сифатли ва кўркам қилиб топшириш йўлида бор маҳоратларини ишга солмоқдалар.

Жорий йилда тумандаги Яйпан шаҳар “Боғи Эрам”, “А.Жомий”, “Яйпан гузар”, “Туркистон”, “Қулибек”, “Мингтут” ва “Яккатут” каби маҳаллаларда жами 650 дан зиёд хонадонга эга бўлган 20 дан ортиқ ана шундай кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг аксариятида қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги