Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Томорқа даромад манбаи: Ўзбекистон туманида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди

×

 2022-03-26 23:41:03    142

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқалари ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан кўргазмали-амалий семинар ташкил этилди.

Маҳалладаги миришкор ва тадбиркор оила – Шерғозиевлар хонадонида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман прокурори Музаффаржон Абдурахманов, республика ва вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мутасаддилари, 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалар аҳли вакиллари иштирок этди.

Амалий семинарда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабр кунги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–54-сонли қарори мазмун-моҳияти ва унинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди.

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудларидаги аҳоли хонадонларида томорқалардан унумли фойдаланиш ва бу орқали фуқароларнинг қўшимча даромадларга эга бўлиши юзасидан тарғиботларни кенг амалга ошириш вазифалари топширилди. Фаолиятлари давомида давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори асосида томорқа ер эгаларига белгиланган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланишга яқиндан кўмаклашиш кўрсатмалари берилди.

Семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларига соҳа мутасаддилари, хусусан республика ва вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши масъуллари, агрономлар томонидан батафсил жавоблар берилди. 

Шунингдек, семинар давомида хонадон эгалари-Шерғозиевлар оиласининг ўз томорқаларида амалга оширилаётган миришкорлик юмушлари, парваришланаётган кўчатларнинг ривожланиши, уларга ишлов бериш ва зараркунандаларга қарши курашиш борасидаги тажрибалари ўрганилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги